Энергия тежамкорлигини таъминлаш, муқобил қувватлардан фойдаланишни кенгайтириш – давр талаби!
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Наманган ҳудудий филиалида бўлиб ўтган мулоқот айни шу мақсадга қаратилди. Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш масалаларига эътибор қаратди.