• Namangan shahri, Islom karimov ko'chasi, 12 uy
  • +998 (69) 234-14-30
post image

Энергия тежамкорлигини таъминлаш, муқобил қувватлардан фойдаланишни кенгайтириш – давр талаби!

Энергия тежамкорлигини таъминлаш, муқобил қувватлардан фойдаланишни кенгайтириш – давр талаби!

Энергия самарадорлиги ва электр тармоқларининг ишончлилиги замонавий инфратузилманинг муҳим қисмларидир.

Бугунги кунда электр энергиясининг йўқотилиши, таъминотнинг ишончсизлиги ва қувват сифатига таъсир этувчи омиллар энергетика соҳасидаги энг муҳим муаммолардан ҳисобланади. Уларни самарали ҳал қилиш учун янги усуллар ва технологиялар жорий этилмоқда. Шунингдек, электр тармоқларининг самарадорлиги, ишончлилиги ва электр энергия сифати бўйича илмий ечимлар бериш ва йўриқномалар ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга.
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Наманган ҳудудий филиалида бўлиб ўтган мулоқот айни шу мақсадга қаратилди.

Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш масалаларига эътибор қаратди.

- Бунинг учун муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, ҳар бир киловатт соат энергияни самарали фойдаланишга йўналтиришимиз керак, - деди вилоят раҳбари.

Мулоқотда Фарғона вилояти Қува тумани тажрибаси бўйича Наманган вилоятида ҳам Тўрақўрғон тумани танлаб олиниб, электр энергия тежамкорлигини таъминлаш бўйича илмий-техникавий ўрганишлар ўтказиладиган бўлди.

Мулоқотда Наманган муҳандислик-қурилиш институти ҳамда Наманган муҳандислик-технология институти ректорлари, электр энергияси соҳасида изланишлар олиб бораётган профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этдилар. Кун тартибидаги масала юзасидан уларнинг таклифлари эшитилди.

Вилоят 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи полковник Шуҳрат Алиев айни йўналишда олиб борилиши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Вилоят ҳокими барча таклиф ва фикр-мулоҳазаларни умумлаштирган ҳолда бугуннинг ўзида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиш, тизимдаги йўқотишларни аниқлаш ҳамда илмий ёндашган ҳолда бартараф этиш борасида йўналишларни қамраб олган Ишчи гуруҳлари тузиш ва самарали фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан топшириқлар берди.

  • Share :