Oʼzbekistonda "Bagʼrikenglik haftaligi" oʼtkazilmoqda
2023 йил 13 ноябрдан бошланган мазкур дўстлик ва биродарлик ҳафталиги республиканинг барча ҳудудида 19 ноябрга қадар давом этади.
Тадбирнинг асосий мақсади – ўсиб келаётган ёш авлод онгига Ватанга муҳаббат, юрт тақдири учун дахлдорлик ҳиссини сингдириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш, китобхонликка фаол жалб қилишдан иборат.
Ҳафталик доирасида қизиқарли тадбирлар, конференция, кўргазма ва байрам дастурларини ўтказиш кўзда тутилган.