НамМҚИ профессор-ўқитувчилари ва талабалари “Янги нафас” югуриш мусобақасида фаол иштирок этди
Югуриш марафони мамлакатимизда ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор бериш, аҳолининг барча қатламлари ўртасида соғлом турмуш тарзини янгича форматда кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди.
Марафонда Наманган муҳандислик-қурилиш институти профессор-ўқитувчилари ва талабалари фаол иштирок этди. Югуриш масофаси 3 километрни ташкил қилди.
Наманган шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб ташкил этилган “Янги нафас” югуриш мусобақаси минглаб иштирокчини қамраб олди. Марафон ғолиблари эса қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
НамМҚИ медиа маркази