• Namangan shahri, Islom karimov ko'chasi, 12 uy
  • +998 (69) 234-14-30
post image

ҳиндистонлик талабалар

Наманганда таҳсил олаётган ҳиндистонлик талабалар НамМҚИ билан танишиш учун институтга келди

"Импульс" тиббиёт институтида таҳсил олаётган ҳиндистонлик талабаларга НамМҚИ тарихи ва битирувчилари ҳақида инглиз тилида ҳикоя қилинди ва саволларига батафсил жавоб берилди.

Шундан сўнг меҳмонлар институт Иқтисодиёт ва бошқарув факультети иккинчи курс талабаси Гулзиё Сотволдиеванинг расмлар кўргазмаси билан танишди. Уларда ёш истеъдод эгасининг ижод намуналари катта таассурот қолдирди.

Институт ректори ҳиндистонлик меҳмонларни қутлади ва улар НамМҚИ талабалари билан узвий ҳамкорлик ришталарини ўрнатишларига ишонч билдирди.

  • Share :