• Namangan shahri, Islom karimov ko'chasi, 12 uy
  • +998 (69) 234-14-30
post image

НамМҚИ ректори “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида институтга ташриф буюрган ижодкорлар билан учрашди

НамМҚИ ректори “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида институтга ташриф буюрган ижодкорлар билан учрашди

Наманган муҳандислик-қурилиш институти ректори “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида олий ўқув юртига келган таниқли ижодкорлар Шодиқул Ҳамроев, Сирожиддин Рауф ва Зиёвуддин Мансуров билан учрашди.

Институт биринчи проректори Одилжон Жакбаров ва матбуот котиби Азизбек Абдувалиев иштирок этган мулоқот давомида мазкур лойиҳанинг аҳамияти, замонавий ўзбек адабиётини ёшлар орасида тарғиб этиш воситалари, ижодкорлар меҳнат қилаётган “Шарқ юлдузи” журнали ва “Куч адолатда” газетаси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот якунида ижодкорларга институт рамзи туширилган эсдалик совғалари тақдим этилди. Улар ўз навбатида институт кутубхонаси учун газета-журналлари ва китобларини совға қилди.

  • Share :