• Namangan shahri, Islom karimov ko'chasi, 12 uy
  • +998 (69) 234-14-30
post image

9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни

9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан институт талабалар турар-жойида «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди

Тадбирни институт Коррупцияга қарши кураш бўлими бошлиғи Илҳомжон Пайзиев олиб борди ва меҳмонларни таништирди.

Институт ректори Шарифжон Эргашев мазкур тадбирдан мақсад талаба-ёшлар билан бевосита мулоқот эканлиги, бундай мулоқотлар олий ўқув юртида шаффофлик ва очиқлик тамойилини таъминлаши зарурлигини таъкидлади.

Тадбир давомида Янги Наманган тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Маърифат Мелиханова, “Адолат” социал-демократик партияси Наманган шаҳар кенгаши раиси Мирзараҳмат Олимовнинг мавзу юзасидан чиқишлар қилди.

Тадбир якунида талабаларнинг савол, таклиф ва мурожаатлари тингланди ҳамда уларга батафсил жавоблар берилди.

  • Share :