• г. Наманган, улица Ислама Каримова, дом 12
  • +998 (69) 234-14-30
post image

8 декабр — Конституция қабул қилинган кун

Транспорт факултетида 8 декабр — Конституция қабул қилинган кунга бағишланган “Конституция менинг фаҳрим” мавзусида тантанали тадбир бўлиб ўтди

Тадбирни институт 1-проректори Одилжон Жакбаров очиб берди ва профессор-ўқитувчилар, тюторлар ҳамда талабаларни кириб келаётган қутлуғ сана билан табриклади.

Ижтимоий фанлар кафедраси доценти Нормуҳаммад Шайдуллаев Конституциянинг мазмун-моҳияти, киритилган ўзгаришлар аҳамияти ҳақида маъруза қилди. 
Иқтидорли талабалар томонидан шеър, қўшиқлар ва кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Институт Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат  бўлими бошлиғи Дадажон Дадабаев, Транспорт факултети декани муовини Ғайратали Тухлиев,  Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Сурайё Дехқанова талабаларни байрам билан қутлаб, ўзларининг энг эзгу тилакларини билдирди.

Тадбир давомида иқтидорли фаол талабаларга ташаккурномалар топширилди. Тадбир Ватанни мадҳ этувчи тароналар билан якунланди.

  • Share :