10 декабрь—Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун
Наманган муҳандислик-қурилиш институтида 10 декабрь—Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кунга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди
Тадбирни институт биринчи проректори Одилжон Жакбаров очиб берди. У давлат рамзлари, хусусан, мадҳиянинг ҳар бир мамлакат ва унинг фуқаролари ҳаётида тутган ўрнига батафсил тўхталди.
Муҳандислик коммуникациялари факультети декан ўринбосари Анваржон Деҳқонов давлат мадҳиясининг яратилиш тарихи, унинг муаллифлари ҳақида талабаларга ҳикоя қилди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясининг жонли ижроси билан якунланди.
Бугун соат 10.00 да давлат мадҳияси барча аудиторияларда яна бир бор янграйди.