Наманган муҳандислик-қурилиш институтини танлаётган абитуриентлар сафига қўшилинг!
Институтнинг 7 та факультетида 10 мингга яқин талаба иқтисодиёт ва бошқарув, қурилиш ва архитектура, муҳандислик ва ахборот технологиялари, энергетика ва транспорт, экология ва менежмент каби йўналишларда таҳсил олмоқда. Улар сафида чет эллик талабалар ҳам бор.
Институт 7 та ўқув биноси ва 3 та талабалар турар-жойига эга. Яқинда улар қаторига 1000 ўринли янги ётоқхона ҳам қўшилади.
НамМҚИ олий ўқув юртлар миллий рейтингида 6, техник ва технологик институтлар орасида эса 4-ўринда қайд этилган.
Азиз абитуриентлар! Сизларни институтдаги 31 та кундузги ва 23 та сиртқи таълим бакалавриат йўналишларидан бирини танлашни таклиф этамиз!
www.my.uzbmb.uz сайтига ўтинг ва Наманган муҳандислик-қурилиш институтини танланг! Сизларни институтимизда кўришдан мамнун бўламиз!
Қўшимча маълумотлар учун:
(+99869) 234-05-64
(+99869) 234-37-56
(+99869) 234-06-15
(+99869) 234-07-82
(+99869) 234-15-23