• Namangan city, Islam Karimov street, 12 house
  • +998 (69) 234-14-30
post image

“Карьера маркази”

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида “Карьера маркази” лойиҳаси доирасида амалий семинар бўлиб ўтди

Давлат хизмати ривожлантириш агентлиги вилоят филиали билан ҳамкорликда ташкил этилган семинарни институт Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлими бошлиғи Отабек Жалолов очди ва олиб борди.

У ўз чиқиши давомида институтнинг битирувчи талабалари, улар эгаллаган малака ва билимлари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Давлат хизмати ривожлантириш агентлиги вилоят филиали раҳбари ўринбосари Отабек Раҳимов, мазкур марказ масъул ходими Жаҳонгир Эргашевнинг маърузаларида давлат хизмати бугунги кунда таклиф этаётган имкониятлар, янги иш ўринлари, карьера қуришда эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатларга тўхталиб ўтди.

Семинар талабалар билан қизғин мулоқот ва савол-жавоблар билан якунланди.

  • Share :