“Касбий кўникма ва маҳоратни ошириш тадқиқот маркази”нинг навбатдаги муҳокама семинари ташкил этилди
Бу галги семинарда 2 нафар тадқиқотчининг илмий ишлари муҳокамадан ўтказилди. Дилором Инамиддинованинг “Таълим-тарбия назарияси ва методикаси” педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган "Техника олий таълим муассасаларида бўлажак мутахассисларнинг ижодкорлик қобилиятларини ривожлантириш методикаси”, Муҳайё Давронованинг “Таълим-тарбия назарияси ва методикаси” педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган "Техника олий таълим талабаларини мутахассислик фанларини ўқитиш орқали лойиҳалаш компетенцияларини ривожлантириш методикаси" мавзулари бўйича ўтказилган муҳокамаларда ишларнинг долзарблиги, илмий ва амалий янгиликлари кўриб чиқилди. Марказнинг педагогика фанлари бўйича институт профессор-ўқитувчилари таркиби томонидан тегишли хулоса, таклиф ва тавсиялар берилиб, кейинги босқичларга тавсия берилди.